Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аутсорсинг хизмати учун ўтказилган 1,6 млрд сўмлик тендер бекор қилинди

Аутсорсинг хизмати учун ўтказилган 1,6 млрд сўмлик тендер бекор қилинди

Наманган вилояти Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 2023 йил 19 апрел куни ўтказилган 1 млрд 577,5 млн сўмлик давлат хариди Аксилкоррупция агентлиги ўрганишларидан сўнг бекор қилинди.

Агентликка кўра, тендер жараёнларида, хусусан, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 10 (рақобат ва холислик принципи), 14 (манфаатлар тўқнашуви) ва 46-моддалари (давлат харидлари жараёнидаги чеклов) талаблари бузилган.

Аниқланишича, ушбу харидда иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг ҳужжатлари харид комиссиясининг котиби фойдаланган компютернинг IP-манзили орқали электрон платформага юкланган.

Мазкур ҳолат бўйича давлат хариди ўтказилган куннинг ўзида Агентлик харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритган ва қонуний чора кўриш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тўпланган ҳужжатлар юборилган.

Ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўровнома киритилди.

Агентлик тақдимномасига биноан Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 27 апрел куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг