Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим давлатлар элчихоналарида транспорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

Айрим давлатлар элчихоналарида транспорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

Ўзбекистоннинг Хитой, Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон ва Латвия элчихоналарида транспорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади.

Президентнинг жорий йил 14 июнь куни имзоланган “Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга кўра, юқоридаги тартибни ифодаловчи ҳужжат лойиҳаси 2 ой муддатда Ташқи ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.

Фармонга кўра, шунингдек, Транспорт вазирлиги ҳузурида қуйидагилар ташкил этилиши белгиланган:

  • Транспорт назорати инспекцияси;
  • Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;
  • Ўзбекистон транзит салоҳиятини ривожлантириш идоралараро кенгаши.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг