Айрим тоифа ўқитувчилар Жанубий Кореяда тажриба ошириши мумкин
Мактабларда корейс тилидан дарс бераётган ўқитувчилар энди Жанубий Кореяда тажриба ошириши мумкин. Бу ҳақда мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, «Ўқитувчилар алмашинуви Корея-Ўзбекистон 2024» лойиҳасида иштирок этиш учун ўқитувчилар олий маълумотли ҳамда таълим муассасасида корейс тилидан дарс бераётган бўлиши керак.
Лойиҳа бўйича 5 нафар ўқитувчи танлаб олинади. Улар Кореяда 2024 йилнинг 1 мартидан 2025 йилнинг 28 февралига қадар фаолият юритишади.
Номзодлар Ўзбекистон фуқароси бўлиши, корейс тилидан (TOPIK) сертификатга, Таълим маркази ёки Кинг Сежонг институтида корейс тили курсларини тамомлаганлик сертификатлари ва бошқа сертификатларга эга бўлиши, ҳамда Корея визасини олишда чекловлари бўлмаган педагоглар бўлиши керак.
Шунингдек, уларга олдинги иш жойларига қайтгандан кейин камида 4 йил ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
Лойиҳада ғолиб бўлганларга икки томонлама авиачипталар, ҳар ойлик маош, турар жой ва тиббий хизмат тўловлари тўлаб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter