Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байрам сабаб ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Байрам сабаб ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Жорий йилги Мустақиллик байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Яъни:

  • 31 август, шанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
  • 1 сентябр, якшанба — Мустақиллик байрами;
  • 2 сентябр, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади);
  • 3 сентябр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.

Маълумот учун, сентябр ойида 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари кўчирилмаган. Яъни, Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сон Фармонига кўра жорий йил сентябр ойида 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари кўчирилмаган. Содда қилиб айтганда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 7 сентябр – шанба куни қайта ишлаб бермайди.

Шунингдек, 30 август жума ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги бир соатга қисқартирилмайди. Жума одатий иш куни бўлади, чунки байрам арафаси эмас. Байрам арафаси бўлган шанба эса шундоқ ҳам барча ходимлар учун дам олиш куни. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг