Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бешта хорижий авиакопания Ўзбекистонга парвозларни қайта тикламоқчи – Uzbekistan Airports

Бешта хорижий авиакопания Ўзбекистонга парвозларни қайта тикламоқчи – Uzbekistan Airports

Фото: Xabar.uz

Uzbekistan Airports компанияси вакиллари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган World Routes Forum-2023'да иштирок этди. Форум доирасида Uzbekistan Airports вакиллари Европа, Америка, Яқин Шарқ ва Осиёнинг 56 та авиакомпаниялари мутасаддилари билан музокаралар ўтказган. 18 та компания яқин ва ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон аэропортлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.

“Полшанинг LOT, Германиянинг Lufthansa, Туркиянинг Sunexpress, Жанубий Кореянинг Jeju Air ва жаҳон миқёсида етакчилардан бири – Qatar Airways авиакомпаниялари парвозларни қайта тиклашга жиддий қизиқиш билдирмоқда”, дейилади “Дунё” АА хабарида.

Бундан ташқари, FlyDubai ва Jazeera Airways вакиллари билан парвозлар географиясини кенгайтириш ва мавжуд рейслар сонини ошириш бўйича музокаралар олиб борилган. Шу билан бирга, Lufthansa, Thai Cargo ва Qatar Airways компаниялари билан юк рейсларини ташкил этиш юзасидан мулоқотлар ўтказилган.

“The World Routes Forumi”  аэропортлар, авиакомпаниялар, етказиб берувчилар, инвесторлар, халқаро ва минтақавий ассоциациялар, миллий туризм ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бирлаштирувчи дунёдаги энг нуфузли авиация тадбирларидан бири ҳисобланади. Форум олдиндан режалаштирилган 20 дақиқалик ишчи учрашувлардан иборат бўлиб, реал вақт режимида ишчи алоқаларни ўрнатиш имкониятини яратади.

Жорий йилда форумда 300 дан ортиқ авиакомпания, 700 та аэропорт, 130 та сайёҳлик агентлиги, 10 та халқаро соҳавий ташкилот, 150 та етказиб берувчи ва 110 та давлатдан келган авиация соҳасини ёритувчи 60 нафар ОАВ вакили иштирок этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг