Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бодикамера»си ишламайдиган ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги можаро ходим фойдасига ҳал бўлди

«Бодикамера»си ишламайдиган ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги можаро ходим фойдасига ҳал бўлди

Ижтимоий тармоқларда юк автомобили ҳайдовчиси ҳамда йўл-патруль хизмати ходими тортишуви акс этган видеотасвир тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлди.

Видеотасвирда тушунилишича, ҳайдовчи ЙПХ ходимидан «бодикамера»си ишламаётгани, уни ишлатиб қўйганидан сўнг унга ҳужжат тақдим қилишини айтган. Ходим эса у фақат камера борлиги учун жавоб беришини, ишлаш ёки ишламаслиги учун жавобгар эмаслигини айтади.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ мазкур воқеага расмий муносабат билдириб, айни пайтда ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилганини маълум қилади.

Маълум қилинишича, 2023 йил 26 июнь куни соат 19:20 ларда «Man» русумли юк автомобили ҳайдовчиси А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 193-километрида жойлашган вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилувчи пунктга кирмасдан йўлида давом этганлиги учун «Чинор» постида ЙПХ катта инспектори Б.Ортиқов томонидан тўхташ ишораси берилганда тўхтамасдан ҳаракатда давом эттирган.

ЙПХ ходими Б.Ортиқов хизмат автомобилида мазкур ҳайдовчининг ортидан кузатиб борган ва А-373 автомобиль йўлининг 198-километрида тўхтатиб, ўлчов пунктига нима сабабдан кирмаганлигини ва меъёрий ҳужжатларини тақдим этишини ҳайдовчидан сўраган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимида мавжуд бўлган бодикамера мосламаси бўйича эътирозлар билдириб, ҳужжатларини тақдим этишдан бош тортган ва ходимнинг қонуний талабини бажармасдан автомобилни бошқариб йўлида давом этган.

«Ҳайдовчи 1995 йилда туғилган О.А.га нисбатан МЖтКнинг 194-моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Расмийлаштирилган баённома ҳамда тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда суд органлари томонидан кўриб чиқилади», – дейилади муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг