Болаларга интернет орқали уятсиз ҳаракатлар қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида кўриб чиқилган «Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида вояга етмаган шахсга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилганлик учун жавобгарлик белгилашга доир норма муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасида 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан телекоммуникация тармоқларидан ёки интернетдан фойдаланиб уятсиз ҳаракатлар қилганлик учун жавобгарликни кучайтирилмоқда. Шунингдек, вояга етмаганлар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаш ҳаракатини бир йил давомида такроран содир этган шахслар учун жиноий жавобгарлик белгиланади.
Депутатларнинг таъкидлашича, лойиҳанинг қабул қилиниши болаларни жинсий эркинликка ҳамда бола савдосига қарши жиноятлардан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга ҳамда бу турдаги жиноятларни содир этган шахслар қилмишига мутаносиб жазоланишига, шунингдек, алимент тўламаганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилган шахслар устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишига хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter