Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болаларга қарши жинояти учун қидирувга берилган РФ Болалар омбудсмани ўзбекистонлик ўқувчининг ҳимоясига отланди

Болаларга қарши жинояти учун қидирувга берилган РФ Болалар омбудсмани ўзбекистонлик ўқувчининг ҳимоясига отланди

2023 йилнинг 17 мартида Халқаро жиноий суд Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россия ҳудудига ноқонуний кўчириб ўтказишда алоқадорлиги сабаб ҳибсга олишга ордер берилган РФ Болалар омбудсмани Мария Львова-Белова Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 188-мактабда ўқитувчисидан калтак еган боланинг ҳимоясига отланди.

Унинг айтишича, бу масалада унинг идораси Ўзбекистондаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Сурайё Раҳмонова билан алоқада. 

«Русийзабон мактаб ўқувчисининг калтакланиши билан боғлиқ вазият унинг назорати остида. Ҳамкасбимиз мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборган. Чилонзор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда», – дейди у Ўзбекистоннинг ички иши бўлган юқоридаги мактабда содир бўлган вазият ҳақида.

Шу билан бирга, Россотрудничество раҳбари Евгений Примаков ҳам Тошкент мактабидаги ҳолат ҳақида ёзиб, жумладан, ўқитувчи, унинг оила аъзолари ҳамда қариндошларига Россияга киришни тақиқлашни таклиф қилмоқда.

Энг қизиғи эса, Алишер Қодиров айтмоқчи «текис жойда тўполон чиқариш»га уринаётган рус расмийлари маткаб боласининг ўқитувчисига гап қайтаргани ва ўқитувчининг эса эҳтиросга берилиб ўқувчини ургани ҳодисасини, ҳатто бу мустақил Ўзбекистоннинг ички масаласи эканини ҳам эътиборга олмай, русофобияга йўйишмоқда. Ўз навбатида эса икки кундан буён қилаётган кетма-кет чиқишлари билан ўзбекистонлик ижтимоий фаол қатламнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти.  

Ўзбекистон ТИВ, Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар расмийлари эса ҳануз жим.

Дарвоқе, Россия ТИВ расмийси Мария Захарова ўзининг телеграм саҳифасига Россия ТИВ раҳбари Лавров ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовларнинг учрашгани акс этган суратни жойлади. Захарованинг айтишича, суҳбат мазмуни «миллатлараро муросасизлик кўринишларига қарши курашиш» ҳақида бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг