Бухорода 7 қаватли бинонинг 8-қаватидан уй сотган қурувчи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонлаб, маҳаллий қурувчиларнинг бирига нисбатан жиноят иши қўзғатди.
Маълум бўлишича, «Н.А.» МЧЖга шаҳар ҳудудидан кўп хонадонли 7 қаватли турар жой биносини қуришга рухсат берилган бўлса-да, корхона раҳбари Ў.Қ. ҳеч қандай ҳужжатларсиз турар жой биносига қўшимча 8-қаватни қуриб, фуқароларга сотган.
У ушбу хонадонларни мижозлар номига расмийлаштириб бўлмаслигини билиб туриб, 6 нафар фуқаронинг 838,6 млн сўм ва 14 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter