Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ҳам хонадонда газ портлади. 8 ёшли бола вафот этган

Бухорода ҳам хонадонда газ портлади. 8 ёшли бола вафот этган

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши (портлаши) оқибатида 8 ёшли бола вафот этди.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг таҳририятга маълум қилишича, воқеа 16 октябр, якшанба куни эрталабки соат 08:55 лар атрофида содир бўлган.

Аниқлик киритилишча, Қоракўл тумани, Қуйи хўжалар қишлоғида яшовчи Н.Р.нинг уйида содир бўлган газ-ҳаво аралашмасининг чақнашида 2014 йилда туғилган, 2-синф ўқувчиси бўлган Ж.С. олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Сурхондарёда ҳам хонадонларнинг бирида газ портлагани ва жабрланганлар ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг