Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоронинг ўндан ортиқ кўчаларида тезлик пасайтириляпти

Бухоронинг ўндан ортиқ кўчаларида тезлик пасайтириляпти

Бухоро вилояти ҳокимлиги вилоят ҳудудида транспорт ҳаракат жадаллиги юқори ва тезлик оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари кўплаб кузатилган автомобил йўлларининг айрим участкаларида 100 км/соат тезликдан 70 км/соат тезликка пасайтиришга доир қарори лойиҳасини эълон қилди.

Шу муносабат қуйида манзиллари кўрсатиладиган кўчаларга 3.24 «70 юқори тезлик чекланган» йўл белгилари ўрнатилади.

Бухоро вилоят ҳудудидаги автомобил йўлларининг аҳоли пунктларидан ташқари жойларида транспорт воситаларини ҳаракат тезлиги 70 километр/соатга туширилган автомобил йўллари рўйхати: 

Когон тумани

  • 4Р-69 «Бухоро ш. — Бухоро паррандачилик фабрикаси – 41—темир йўл разъэзди — Тўдакўл даҳаси — Навоий ш.» 9-11 ва 15-35.2 км.лари оралиғи
  • А-380 «б» «Бухоро ҳалқа йўли» 32-39 км.лари оралиғи
  • 4Р-65 «4Р63 автойўли (49 км) Азизобод қ. — Когон ш.» 32-35, 37.3-38.6, 40-42 ва 45-46 км.лари оралиғи

Олот тумани

  • 4Р-78 «Олот ш. — Ҳамза I-II — насос станцияларига» 9-20 км.лари оралиғи

Ромитан тумани

  • 4Р-68 «Ғаллаосиё қ. — Ромитан ш. — А380 автойўли» 12-30 км.лари оралиғи
  • 4Р-48 «Зарафшон тракти» 334-340 км.лари оралиғи

Пешкў тумани

  • 4Р-48 «Зарафшон тракти» 306-309.3, 313.2-317.8,  322.2-323.5, 325.2-326 км.лари оралиғи
  • 4Р-66 «Азизобод қ. — Вобкент ш. — Алиёр қ. — Хўжа Порсо қ. — А380 автойўли» 33-35.4 км.лари оралиғи

Шофиркон тумани

  • 4Р-48 «Зарафшон тракти» 300-306 км.лари оралиғи
  • 4Р-220 «Вобкент ш. — Шофиркон ш. — Жилвон қ.» 6-7 ва 18-21 км.лари оралиғи

Ғиждувон туман

  • 4Р-48 «Зарафшон тракти»  237-255 км.лари оралиғи
  • 4К-147 «Ғиждувон ш. — Шофиркон қ.» 0.8-7 км.лари оралиғи
  • А-379 «Навоий—Учқудуқ» (Зарафшон шаҳри орқали) 58.7-80.6 ва 97.8-105.7 км.лари оралиғи
  • 4Р-62 «А379 автойўли — Тонгсарой қ — Теранқудуқ қ. —Қизилқум ҳалқа йўли (106 км)» 0-30 км.лари оралиғи

Вобкент тумани

  • 4Р-220 «Вобкент ш. — Шофиркон ш. — Жилвон қ.» 3-6 км.лари оралиғи
  • 4Р-66 «Азизобод қ. — Вобкент ш. — Алиёр қ. — Хўжа Порсо қ. — А380 автойўли» 32-33 км.лари оралиғи

Қоракўл тумани

  • 4К-198 «Қоракўл ш. — Мирзақалъа қ. — Жигачи қ.» 4-5 ва 8-10 км.лари
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг