Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чет элга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Чет элга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Самарқанд шаҳрида хорижий давлатларга ишга жойлаштириш баҳонасида фуқароларни алдаб, катта миқдорда пул ўзлаштирган шахслар аниқланди. 

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «S.С» МЧЖ таъсисчиси О.Ў. ва иш бошқарувчиси С.Р. интернет тармоқлари орқали Германия ва Англияга ишга жойлаштириш ҳақида эълон бериб, 6 нафар фуқаронинг жами 12 700 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Е.М., фуқаро И.С. ва унинг танишларини Германияга виза олиб беришни ваъда қилиб, 12 000 доллардан 6 000 долларини олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг