Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқ ва Олмалиқда янги номдаги олий ўқув даргоҳлари очилади

Чирчиқ ва Олмалиқда янги номдаги олий ўқув даргоҳлари очилади

Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси билан Чирчиқ давлат педагогика университети негизида Чирчиқ давлат университетини, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали негизида эса Олмалиқ давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги уч ой муддатда университет ҳамда институтнинг бошқарув кадрлари лавозимларига нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ёки малака оширган мутахассисларни жалб этади.

Шунингдек, таълим даргоҳларида бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун дарсларни хорижий тилларда ўқитадиган алоҳида гуруҳлар ташкил этлади.

2027 йил 1 сентябрга қадар Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бакалавриат таълим йўналишлари учун замонавий ускуналар, жиҳозлар, шунингдек, етарли хом ашё билан таъминланган ўқув устахонаси ҳамда «Биотехнология», «Сунъий интелект», «Экология хавфсизлиги» ўқув лабораторияларини ташкил этади.

2026 йил 1 январдан бошлаб эса Университетга академик, ташкилий-бошқарув ва молиявий мустақиллик берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг