Чироқчида эҳтиёжманд оилалар фарзандларига суннат тўй қилиб берилди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида маҳаллий тадбиркор ҳамда туман ҳокимлиги кўмагида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 14 нафар фарзандлари учун суннат тўй қилиб берилди.
Тадбирда туман ҳокими Файзулла Юсупов сўзга чиқиб, суннат тўйлари ўтказилаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналарига эзгу тилакларини билдирди.
«Тўй бола»ларнинг ота-оналари тадбир ҳомийларига миннатдорчилик билдириб, келгусида фарзандларини ватанга хизмат қилувчи етук инсон қилиб тарбиялашларини таъкидладилар.
Шунингдек, ўша куни туман аҳолиси учун яна бир қулайлик, кўп тармоқли хусусий даволаш килиникасининг ҳам очилиш маросими бўлиб ўтди.
Навоий маҳалласида иш бошлаган ушбу клиника очилишида сўз олганлар мамлакатда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада яхшилашга устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлаб ўтишди.
Маълум қилинишича, марказ замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган ва малакали шифокорлар жалб қилинган бўлиб, 50 ўринга мўлжалланган. Шунингдек, хусусий клиникасининг ишга туширилиши ҳисобига 35 та янги иш ўринлари яратилган бўлса, бу кўрсатгични 6 ой ичида 60 тага етказиш кўзда тутилган.
Қўшалоқ байрамда суннат тўйлари қилиб берилган болажонларга эртак қаҳрамонлари томонидан саҳналаштирилган чиқишлар ва санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter