Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дарё ўртасида қолиб кетган йигитлар қутқарилди

Дарё ўртасида қолиб кетган йигитлар қутқарилди

Кеча, 6 август куни соат 16:30 да Тошкент вилояти «Қорасув» дарёсининг Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида икки нафар ўсмир йигит сув ўртасида қолиб кетган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган. Маълум бўлишича, икки нафар ўсмир йигит дарё сувининг сатҳи пастлигидан фойдаланиб дарёнинг марказ қисмида балиқ овламоқчи бўлишган. Бир оздан сўнг сув сатҳи кўтарилиб, оқим тезлашганлиги боис, йигитлар қирғоққа чиқа олмаган.

Қутқарувчиларнинг саъйи ҳаракатлари натижасида йигитлар соғ-саломат қирғоққа олиб чиқилиб, яқинларига топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг