Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат идораларидаги бўш иш ўринларини кўрсатувчи портал вақтинча ишламайди – АРГОС

Давлат идораларидаги бўш иш ўринларини кўрсатувчи портал вақтинча ишламайди – АРГОС

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали эълон қилинган танловларнинг барча жараёнлари вақтинчалик тўхтатилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига кўра, бунга 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони ҳамда «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмалари қайтадан кўриб чиқилаётганлиги ҳамда штат бирликлари мақбуллаштирилаётганлиги сабаб бўлган.

«Давлат органи ва ташкилотларининг ташкилий тузилмалари ҳамда штат бирликлари қайта тасдиқлангандан сўнг вакант лавозимларга танловлар ўрнатилган тартибда янада такомиллаштирилган  vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилинади ва давом эттирилади», – дейилади Агентлик изоҳида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг