Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат мулкини ижарага беришдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди

Давлат мулкини ижарага беришдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди

Жорий йил 19 июн куни қабул қилинган ЎРҚ-933-сонли қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунбузарликларга оид қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, давлат мулкини белгиланган тартибда ижара шартномасини тузмасдан ижарага бериш, ижарага олинган давлат мулкини қабул қилиб олишда, ижара муносабатларининг объекти ҳудудига киришда ва ундан фойдаланишда ижарага олувчига асоссиз равишда тўсқинлик қилиш ёки ижарага берилаётган давлат мулкининг параметрлари ва сонини ижара шартномасида нотўғри кўрсатган ҳолда давлат мулкини ижарага бериш:

  • мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

  • мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг