Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлатга тегишли сув ҳавзалари тадбиркорларга ижарага берилади

Давлатга тегишли сув ҳавзалари тадбиркорларга ижарага берилади

Ҳукуматнинг жорий йил 2 сентябрдаги тегишли қарори билан Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, 2023 йил 1 октябрдан давлатга тегишли сув ҳавзалари фойдаланиш шарти билан электрон савдо платформасида онлайн-аукцион орқали ижарага берилади.

Сув ҳавзаси (ер участкаси) камида 10 йил муддатга, қўшимча яна 10 йил муддатга узайтириш ҳуқуқи билан очиқ электрон онлайн-аукцион савдоси орқали шартнома асосида ижарага берилади.

Сув ҳавзаларини ижарага олган тадбиркор улардан балиқни саоат усулида етиштириш ҳамда пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва ва сув саёҳат хизматини кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан, балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва туризм хизматларини ташкил этиш мақсадларида фойдаланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг