Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштириляпти

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштириляпти

Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик енгиллаштирилмоқда.

Бу борадаги ҳужжат лойиҳаси Парламент Қуйи палатасидаги ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, мамлакат ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар – дронларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланган бўлса-да, ушбу тоифадаги жиноятлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда.

Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, Жиноят кодексининг белгиланган санкцияларига муқобил жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш каби жазо турлари киритилмоқда.

Йиғилишда қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

Маълумот учун, амалдаги Жиноят кодексига кўра, Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш 3 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг