Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХМларда «права»ларни янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди

ДХМларда «права»ларни янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди

ДХМларда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Агентликка кўра, бунга ИИВ томонидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими» жорий қилинганлиги муносабати билан, 1-5 сентябр кунлари техник-профилактик ишлар амалга оширилаётгани сабаб бўлган.

«Шу сабабдан, ЙИДХП ва Давлат хизматлари марказларида, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш ва бошқа автотранспорт воситасига боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилади», – дейилади хабарда.

Техник-профилактик тадбирлар якунлангани ҳақида қўшимча хабар берилиши айтилди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг