Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эҳтиёжманд аҳолига ижтимоий уй бериш тизими такомиллаштирилади – лойиҳа

Эҳтиёжманд аҳолига ижтимоий уй бериш тизими такомиллаштирилади – лойиҳа

Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси билан тасбиқдаланадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да эҳтиёжманд аҳолига ижтимоий уй-жой бериш тизимини такомиллаштиришга доир вазифа белгилаб олинган.

Унга кўра, уй-жойга муҳтож шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда эҳтиёжманд аҳолига ижтимоий уй бериш тизимини такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилади.

Жумладан:

  • ижтимоий уйда яшаётган ҳар бир оилани маҳалладаги ижтимоий ходим ва ҳоким ёрдамчиси томонидан комплекс баҳолаш;
  • фақат меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлмаган ҳамда “камбағал оилалар реестри”да турган оилаларга ижарага ижтимоий уй-жой бериш;
  • камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоси ишлаш шарти билан уйни ижара олиш харажатларини қоплаб бериш;
  • камбағалликдан чиққан оилаларнинг ипотекасига махсус субсидия шартларини қўллаш;
  • кўп қаватли уй-жойларининг бир қисмини ижтимоий уй-жой фондига ўтказиш.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари эса ишлаб чиқилган таклифларни 2026 йил апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритишлари керак бўлади.

Қайд этилишича, мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш орқали эҳтиёжманд аҳолининг яшаш шароитлари яхшиланади ҳамда уларнинг ижтимоийлашуви таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг