Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эммануэль Макрон Самарқандда тантанали кутиб олинди (фото)

Эммануэль Макрон Самарқандда тантанали кутиб олинди (фото)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция президенти Эммануэль Макрон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Бугун, 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Франция етакчисини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.

Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди ва шоҳсупага таклиф қилди.

Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан тантанали юриб ўтди.

Ўзбекистон ва Франция Президентлари расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Ҳозирда олий даражадаги музокаралар бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг