Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган ўқув марказлари рўйхати шакллантирилди

Энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган ўқув марказлари рўйхати шакллантирилди

Рақобат қўмитаси нодавлат таълим хизматлари соҳасида истеъмолчи мурожаатлари бўйича мониторинг юритиб, келиб тушаётган эътирозлар юзасидан ўрганишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Таҳлил натижаларига кўра, 2024-2025 йиллар давомида нодавлат таълим хизматлари бўйича 1,2 мингга яқин мурожаат қабул қилинган. Уларнинг асосий қисми

  • «NEWTON ACADEMY», «NewTone school»;
  • «MyTeacher» онлайн инглиз тили курси;
  • «Prep .uz» онлайн рус тили курси;
  • «Бадавлат аёл» лойиҳаси;
  • «Qadam Education» ўқув маркази;
  • «Lerna», «Skillbox», «Geekbrains»;
  • «Interno Edu» МЧЖ;
  • «Englify» МЧЖ;
  • «Niyat Education»;
  • «Sevenedu» онлайн тил маркази каби ўқув марказлари ва онлайн таълим платформалари фаолиятига тааллуқли экани аниқланган.

«Мурожаатлар таҳлилига кўра, қатор нодавлат таълим хизматларида таълим сифати қониқарсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши, шартнома шартлари ва пулни қайтариш тартиби бўйича етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар кузатилмоқда», – дейилади расмий маълумотда.

Қўмита юқоридаги каби таълим марказларини қонунчиликка, лицензия талабларига, шу жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этишга чақириб, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик назарда тутилганлигини эслатмоқда.

Шунингдек, аҳолини нодавлат таълим хизматларидан фойдаланишда хизмат кўрсатувчининг фаолияти, лицензияси ва рухсатномаларини олдиндан текшириш, шартнома шартлари, айниқса тўлов ва пулни қайтариш тартибини диққат билан ўрганиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг