Эр ўз хотинини «ушлаб» олган. «Самосуд»нинг барча иштирокчиси жазоланди
Наманган вилояти ИИБ Янгиқўрғон туманида содир бўлган «самосуд» бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Н.Н. 2022 йил 19 сентябрь куни соат 23-00 ларда, яшаш хонадонида турмуш ўртоғи Д.К. билан М.У.ни ишқий муносабатда бўлаётган вақтида ушлаб олиб, 10 нафар қариндош ва маҳалладошлари билан М.У.ни арқон билан боғлаб, ҳолатни тасвирга олиб, ҳеч бир розиликсиз қонунга хилоф равишда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган.
Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 13 октябрь санасида Янгиқўрғон туман судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Судда фуқаро Н.Н. МЖтКнинг 183 моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб ҳисобланиб базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, Д.К.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари ҳисобида жарима жазоси тайинланган. Фуқаро М.У.га эса 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, воқеада иштирок этган ҳамда уни тасвирга олиб, тарқатган шахсларга ҳам жарима жазоси белгиланиб, 5,7 ва 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter