Эрдўғон ИҲТ саммитида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун 8 ноябрь куни Тошкентга келди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур саммит доирасида бугун Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
ИҲТ самитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровлар ҳам Тошкентга етиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter