Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эшитишда нуқсони бор болалар учун 62 млрд сўм ажратилади

Эшитишда нуқсони бор болалар учун 62 млрд сўм ажратилади

Президент Мирзиёев Урганчдаги йиғилишда мамлакатда «саховат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик кенг намоён бўладиган муқаддас Рамазон ойи яқинлашаётгани»ни, ушбу ойда эҳтиёжманд инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этди.

«Шу боис, эшитишда нуқсони бор 500 нафар болага бепул кохлеар аппарати ва бошқа имплантлар қўйиш учун 62 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Яна 2 минг нафар бола эшитиш мосламаси билан таъминланади.

Паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган хоразмлик 10 нафар ёшларга 7 турдаги замонавий спорт протез ва реабилитация воситалари олиб берилади», – дейди давлат раҳбари.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг