Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европанинг яна 4 та давлати Фаластин мустақиллигини тан олиши мумкин

Европанинг яна 4 та давлати Фаластин мустақиллигини тан олиши мумкин

Белгия, Люксембург, Португалия ва Словения тез орада Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдул Ҳафиз Новфалга таяниб маълум қилди.

«Биз шу кунларда Словениядан, яқин келажакда эса Люксембургдан бундай қарорни кутяпмиз. Шунингдек, Белгия ва Португалиядан ҳам.

Европаликлар бу борада нимадир хато кетаётганини англаб етмоқда. Улар Исроил нега Иккинчи жаҳон уруши ва Холокостдан кейин бу ишни такрорлаётгани ҳақидаги саволларни беришни бошладилар», – дейди элчи.

Мавзуга доир: Бугун Европанинг учта давлати Фаластинни расман тан олганини эълон қилади – Politico

Tanjug ахборот агентлигига кўра, Словения ҳукумати пайшанба куни Фаластин давлатини тан олиш тўғрисида қарор қабул қилади, шундан сўнг қарор якуний тасдиқлаш учун парламентга юборилади.

Маълумот учун, бугун, 28 май куни Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластин мустақиллигини расман тан олганини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг