Нью-Йорк мэрининг 7 октябр баёноти баҳсларга сабаб бўляпти
Зохран Мамдани 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужумининг уч йиллиги муносабати билан эълон қилган баёнотида Исроил ҳукуматини Ғазода «давом этаётган геноцид», «оккупация», «апартеид» ва «ҳарбий жиноятлар»да айблади.
АҚШ Фаластин президентига БМТ Бош ассамблеясида иштирок этиш учун виза беришдан бош тортди
Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош ассамблеясидаги нутқини видеоконференция орқали йўллашига тўғри келади.
Исроил ҳарбий самолётлари Ғазога ҳужум қилди: 18 киши қурбон бўлди
Янги зарбалар тўлқини АҚШ президенти Доналд Трампнинг ҲАМАС қуролсизланишга тайёр эканлиги ҳақидаги баёнотидан кейин бошланди.
Ғарбий Соҳилда исроилликлар содир этаётган зўравонлик рекорд даражага етди — БМТ бошқармаси
2026 йил бошидан 24 июлгача у ерда 76 фаластинлик ва битта исроиллик ҳалок бўлган.
Исроил Фаластинлик маҳбусларни қўриқлашда тимсоҳлардан фойдаланмоқчи
Нил тимсоҳи кўпайтириладиган ёввойи ҳайвон деб эълон қилинди.
Лондонда Исроилга қурол етказиб беришга қарши намойиш бўлиб ўтмоқда
18 июл куни Лондон марказида минглаб фаластинпарвар намойишчилар Ғазодаги вазиятга эътибор қаратиш ва Исроилга нисбатан қатъий чоралар кўриш талаби билан кўчаларга чиқди.
Дунё аҳли кўз ўнгида рўй бераётган жиноят
Amnesty International таҳлиларига кўра, 2023 йилнинг январидан 2026 йилнинг апрелига қадар асосан бадавий ва чорвадорлардан иборат камида 117 та Фаластин жамоаси тўлиқ ёки қисман кўчирилган.
Исроил бу йил ҳам Ғазо аҳлининг Ҳажга боришига тўсқинлик қилди
Исроил Ғазога 2007 йилдан буён татбиқ этиб келган қамал сиёсати сабаб қуруқлик, ҳаво ва денгиз орқали иш, ўқиш ёки зиёрат учун ҳудуддан чиқиш амримаҳол бўлиб келган. Урушдан кейин эса секторни тарк этиш бутунлай имконсиз бўлиб қолди.
Испания Исроил ғазабига учраган Ламин Ямални ёлғизлатиб қўймади
Исроил вазири БМТ резолюцияларига мувофиқ суверен давлат мақомига эга ҳамда дунёнинг 160 га яқин мамлакати тан олган Фаластин байроғини ҳилпиратиш нега терроризмни қўллаш деб ҳисобланиши кераклигига ойдинлик киритмаган.
Трампнинг Ғазо бўйича «тинчлик режаси» молиявий етишмовчилик сабаб тўхтаб қолди – Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп илгари сурган Ғазони қайта тиклаш ва бошқариш режаси молиявий муаммолар сабаб тўлиқ амалга ошмаяпти. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб хабар берди.

