Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фаластин халқи БМТ резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа эга – Мирзиёев

Фаластин халқи БМТ резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа эга – Мирзиёев

Бугун, 9 ноябр куни Халқаро конгресс марказида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ўз ишини бошлади.

Саммитни Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқи билан очиб берди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида, жумладан, ҳозирги кунда Яқин Шарқ минтақасида кузатилаётган нотинчликларга яна бир бор тўхталди. Ушбу можаронинг «глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган»и таъкидланди.

«Глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Фаластин-Исроил уруши барчамизда катта ташвиш уйғотмоқда. Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало, тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда.

Қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз.

Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз», – дейди Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бир муддат олдин маҳаллий видеоселекторларнинг бирида ҳам Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарога муносабат билдирган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг