Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада 20 йил «ўтириб чиққан» эркак яна қотилликка қўл урди (видео)

Фарғонада 20 йил «ўтириб чиққан» эркак яна қотилликка қўл урди (видео)

Фарғонада аввалги жинояти учун 20 йил қамоқда ўтириб чиққан эркак уйига келган меҳмонга уни ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказди.

Маълум қилинишича, 20 йиллик муддатни ўтаб қайтган қўқонлик собиқ маҳкум Ататов укасининг уйида яшай бошлаган. Бир муддатдан сўнг унинг олдига жазони ижро этиш муассасасида танишиб қолган фуқаро Мирзаев меҳмонга келган. Собиқ маҳкумлар суҳбатлашиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган. Меҳмон мезбонни ҳақорат қилгани боис ўзаро жанжаллашган ва Ататов уйида бўлган темир бўлаги билан Мирзаевнинг турли жойларига урган. Шундан сўнг, у жабрланувчини ўзбошимчалик билан даволашга уриниб, уни икки сутка хонадонида сақлаган.

Жиноят фош бўлганидан сўнг ўтказилган судга оид экспертиза хулосасида кўрсатилишича, Мирзаевнинг ўлимига кўкрак қафаси иккала томонидан тўққизта қовурға синиши ва ўпка йиртилиши сабаб бўлган.

Ататовнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» бани билан малакаланиб, очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

Суд ҳукми билан у 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг