Фарғонада аёл 3 кишини пичоқлаб қўйди
26 ноябр, якшанба куни ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 3 нафар қиз бир аёл тарафаидан пичоқлангани айтилган маълумот тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБнинг аниқлик киритишича, воқеа Олтиариқ тумани Бозорбоши МФЙ, «Яшилхиёбон» номли истироҳат боғида содир бўлиб, Фарғона шаҳрида яшовчи М.М. (аёл) танишлари Д.Б., О.Р. ҳамда У. Р.лар билан жанжаллашиб, уларга ошхона пичоғи билан жароҳат етказган.
Маълум қилинишича, уларнинг ўзаро тортишуви масалани ечиб олиш учун чекка ҳудудни – боғни танлаб у ерда жиноят содир қилишига сабаб бўлган. Қизларнинг икки нафари қорин соҳасидан, бир нафари эса ўнг сон соҳасидан пичоқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М. га нисбатан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «м» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter