Фарғонада ҳокимлик ходимлари қимор ўйнаётгани акс этган сурат тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк туман ҳокими ёрдамчиси ва молия бўлими бошлиғи экани айтилган шахсларнинг хизмат хонасида қимор ўйнаётгани акс этган сурат тарқалди.
Учкўприк тумани ҳокимлиги берган расмий муносабатда ҳозирда мазкур ҳолат ўрганилаётгани айтилади.
«Мазкур ҳолат Учкўприк тумани ҳокимлиги ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларда қайд этилган давлат ташкилотларининг вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилмоқда», – дейилади ҳокимлик муносабатида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter