Фарғонада «Яндекс» ҳайдовчиси ва мижоз йўл ўртасида жанжаллашди
Ижтимоий тармоқларда икки фуқаро автомобиль йўлининг ўртасида ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Аниқланишича, мазкур воқеа Фарғона шаҳрида юз берган. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.С. «Яндекс» фирмасига такси буюртма қилган ҳамда буюртмани мазкур фирма ҳайдовчиси Фарғона шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган И.Р. қабул қилиб, бироздан сўнг ўз бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинасида Ш.С. турган С.Темур кўчасига етиб келган.
Бироқ, фуқаро Ш.С. ҳайдовчи И.Р.нинг телефон аппарати ўчиб қолганлигидан ва унинг қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиқиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, И.Р.нинг автомашинаси ойналарини тош билан уриб синдириб юборган.
Ҳозирда ҳолатнинг барча иштирокчилари шахсига ойдинлик киритилиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, мулкка етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича, тегишли тартибда экспертиза тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter