Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги хусусий клиникада прокуратура ходими вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Фарғонадаги хусусий клиникада прокуратура ходими вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида жойлашган хусусий клиникада бурун операциясини ўтказган 33 ёшли Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси ходими вафот этди.

Айрим манбалар, жумладан, «Дарё» нашрининг марҳум оила-аъзоларига таяниб ёзишича, бемор 10 апрел куни кечки соат 18:00 да операцияга кирган ва 22:30 да унинг вафот этгани маълум бўлган. 

Марҳумнинг турмуш ўртоғи унинг операциядан олдин ёнбошидан иккита укол олгани ва рентген қилинганидан сўнг, ҳаммаси яхши, соғломсиз дея операцияга олишганини айтган.

Марҳумнинг яқинлари бемор вафот этгач, шифокорларнинг воқеа жойидан қочиб кетганини ҳам қўшимча қилишган.

Бош прокуратура мазкур ҳолатга расмий муносабат билдириб, ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани, текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши ҳақида маълумот берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг