Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1500 долларга университетга, 500 долларга техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

1500 долларга университетга, 500 долларга техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ғ.А. ва М.П. фуқаро А.Х.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистонги олий таълим муассасасида ўқигани тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериб, кейинчалик Қашқадарё вилоятидаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.В. ва бошқалар фуқаро М.О.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Марғилон шаҳридаги 1-сонли тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг