Ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор аёлларни штат қисқариши асоси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас
Ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор аёлларни штат қисқариши асоси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас. Бу ҳақда Адлия вазирлиги бир қанча тушунтиришларни берди.
Унга кўра, иш берувчи ходимни қуйидаги ҳолатларда ишдан бўшатиши мумкин эмас:
– камситишни тақиқлаш талабини бузадиган ҳолатларда (талаблар бу ерда);
– ходим «больничний»да бўлганда (яъни, касал бўлганда), ҳар қандай «отпуск» (таътил)га чиққанида;
– ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги учун ишдан озод этилганда;
– ходим хизмат сафарида бўлганда;
– ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик даврида.
Шунингдек, 3 ёшгача боласи бор аёллар ёки 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий)ни фақат корхона тугатилганда, улар меҳнат интизомини доимий ёки бир марта қўпол равишда бузганда иш берувчи томонидан бўшатиш мумкин. Штат қисқариши ёки малакаси етарли эмаслиги асоси билан уларни ишдан бўшатиш мумкин эмас.
Корхона тугатилганда эса юқоридаги ҳолатлардаги чекловлар қўлланилмайди, яъни ходим «больничнийда», таътилда, хизмат сафарида бўлганда ёки ҳомиладор бўлганда ҳам ишдан бўшатилаверади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter