Икки нафар юнон-рум курашчимиз бронза учун баҳсларни давом эттиради
Ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Арам Варданян бронза медали учун ўтиш босқичида муваффақиятли иштирок этди.
Спортчи якунланган беллашувда жазоирлик Абделкрим Оукалини мағлубиятга учратишга эришди. Энди у -77 кг вазн тоифасининг совриндорлар қаторидан жой олиш учун арманистонлик Малхас Амоян билан беллашади.
Шунингдек, Рустам Ассакалов ҳам бронза медали учун гиламга чиқади.
Юнон-рум курашчиси Рустам Ассакалов (-97 кг) ҳам кечки дастурда бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Корея Республикаси вакили Сеонг Жун Ким билан беллашган полвонимиз ажойиб ғалабаси билан Олимпиада медали сари яна бир қадам ташлади. Энди у бу йўлда кубалик Габриел Кинделанга қарши гиламга чиқади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter