Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2 нафар ўзбекистонлик юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлди

2 нафар ўзбекистонлик юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Грециянинг Афина шаҳрида спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мазкур дунё биринчилигида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этаяпти.

Қувонарлиси, юнон-рум кураши бўйича кечган дастлабки кун баҳсларидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин медалга сазовор бўлди.

Хусусан, -48 кг вазнда курашган Бунёд Ҳасанов ва -80 кг вазнда гиламга чиққан Абдулазиз Холмирзаев барча рақибларини енгиб жаҳон чемпиони деган номга эришди.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг