Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккита номдаги дори воситасининг қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Иккита номдаги дори воситасининг қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Ўтган ҳафтада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Наманган, Андижон, Хоразм ҳамда Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбилар ўтказилган.

Тадбирларда олинган фармацевтика маҳсулотлари эса Марказ лабораторияларида ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилди.

ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг Постмаркетинг назорати бошқармасининг хабар беришича, таҳлил натижаларига кўра, 288 номдаги 4 510 ўрам фармацевтика маҳсулотларини тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги аниқланди.

Жумладан:

  • 113 номдаги 1850 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
  • 150 номдаги 2040 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
  • 23 номдаги 480 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз;
  • 2 номдаги 140 ўрам (Неуфол-С 100 мг/5 мл ампула, Зардекс 300 мг капсула) қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотларини тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг