Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иситиш мавсумида айрим тоифа оилаларга 1 млн сўмдан моддий ёрдам ажратилади

Иситиш мавсумида айрим тоифа оилаларга 1 млн сўмдан моддий ёрдам ажратилади

2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида айрим тоифа оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Жумладан:

  • Реестрларга киритилган оилаларга;
  • «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга. Бунда «маҳалла еттилиги» томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида, биринчи навбатда, қуйидагилар инобатга олинади:
  • боқувчисини йўқотган оилалар;
  • аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар;
  • ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;
  • узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар;
  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • 3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.

Қўшимча равишда шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг