Жаҳон банки Самарқанд ва Жиззахда қуриладиган қуёш электростанцияларини молиялаштиради
Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши «Ўзбекистонда қуёш энергетикасини кенгайтириш-2» лойиҳасини амалга ошириш учун 12 миллион доллар миқдоридаги молиялаштиришни маъқуллади. У Ўзбекистоннинг икки вилоятида умумий қуввати 440 МВт бўлган қуёш электростанцияларини ишга тушириш орқали энергия ишлаб чиқариш ҳажмини оширади.
Қайд этилишича, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги қуёш электростанциялари йилига 1,1 миллиард киловатт-соатгача қайта тикланадиган электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Уларнинг ишлаши туфайли йилига ўртача 110 000 тонна ёки уларнинг бутун хизмат даври давомида жами 3,4 миллион тонна карбонат ангидрид эмиссиясининг олди олинади.
Бунда Жаҳон банки «Ўзбекистон МЭТ» АЖ учун Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги станцияларнинг ҳар бири учун 6 миллион долларгача (умумий суммаси 12 миллион долларгача) банк кафолатларини тақдим этади. Ушбу маблағлар «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг лойиҳа компаниялари билан имзоланган электр энергиясини харид қилиш Келишувларида белгиланган тўлов мажбуриятларини ўз вақтида бажаришини таъминлашга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter