Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси қўлга олинди

Бош прокурорнинг Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю.Э.ни Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлди.
Бу ҳақда Судьялар олий кенгашининг бугунги йиғилишида мазкур масалага оид тақдимнома муҳокамасида қарор қабул қилинган.
Якунда Кенгаш хулосаси билан Ю.Э.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судьялик ваколати тўхтатилган.
«Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», – дейилади СОК матбуот хизмати муносабатида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter