Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Корея ҳукумати Олмалиқ кон-металлургия комбинатига $12 млн грант ажратади

Корея ҳукумати Олмалиқ кон-металлургия комбинатига $12 млн грант ажратади

Жорий йилнинг 25 декабр куни Корея Миллий Ассамблеяси томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатига 15 млрд вон (12 млн АҚШ доллари атрофида) миқдоридаги грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда ОКМК ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур грант маблағлари доирасида Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бирлашмасининг Ўзбек-Корейс илмий техник маркази қошида саноат тажриба цехи ташкил этилади.

«Ушбу цехга замонавий лаборатория жиҳозлари ҳамда технологик ускуналари олиб келинади. Янги цехда Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш дастурга асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, янги технологияларни жалб қилиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилади», – дейилади корхона хабарида.

Маълум қилинишича, ушбу грантни олиш учун 20дан ошиқ давлат иштирок этишган бўлиб, ОКМКга грант ажратилишида барқарор ишлаб чиқариш суръати, саноат ва илм-фан интеграцияси, илмий ишланмаларнинг ишлаб чиқаришга тадбиқ этилиши ҳамда олимларнинг илмий ютуқлари каби омилларга аҳамият берилган.

Лойиҳа 2023-2027 йилларда амалга оширилади. Лойиҳа доирасида Бирлашма таркибидаги Ўзбек-Корейс илмий технологик марказидаги саноат тажриба цехига пилот ускуналар етказиб берилиб, қўшма илмий тадқиқот дастури ишлайди. Ўзбекистонда Корея томонидан нодир металлар ва мис саноати экспертлари иш олиб боради ва комбинат муҳандислари Кореяда амалиёт ўташади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг