Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лифтда қамалиб вафот этган аёл воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди

Лифтда қамалиб вафот этган аёл воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди

Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйнинг лифтида 32 ёшли аёл вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят қўзғатилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

«Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», – дейилади расмий хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 32 ёшли аёлнинг янги фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйнинг лифтига қамалиб қолиб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг