Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мексикада тутқунликда сақланган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланган –  Ўзбекистон ТИВ

Мексикада тутқунликда сақланган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланган –  Ўзбекистон ТИВ

Бир муддат олдин Мексиканинг Дуранго штати Гомес-Паласио шаҳрида етти нафар Ўзбекистон фуқароси тутқунликда сақлангани ва маҳаллий полиция томонидан қутқарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ТИВнинг расмий вакили мазкур ҳолат юзасидан ахборот берди.

Қайд этилишича, юқоридаги вазият муносабати билан Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Элчихонаси зудлик билан Мексиканинг АҚШдаги Элчихонаси, Миграция миллий институти ва ушбу мамлакатнинг бошқа муассасалари билан музокаралар олиб борган.

Натижада дипломатик миссия маълумотларига кўра, ҳозирга қадар барча ўзбекистонликлар қўйиб юборилган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

«Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Барча фуқароларимизнинг шахси аниқланган.

Мексикалик ҳамкорлар билан Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда», – дейилади ахборотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг