Туман ҳокими «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори этиб тайинланди
Бугун, 12 июнда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖда электр энергетика тизимини янада ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда Миробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Пулатов Шухрат Абдужаббарович «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланди.
Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Избосаров Агзам Фахриддинович тайинланди.
Тайинловга қадар А. Избосаров Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter