Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрдан дори воситаларининг навбатдаги тўртинчи туркуми Ўзбекистонга олиб келинди

Мисрдан дори воситаларининг навбатдаги тўртинчи туркуми Ўзбекистонга олиб келинди

Кеча, 20 май куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши «Даклатасвир» дори воситасининг тўртинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга бепул етказиб берди.

Мазкур акция Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси ва «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан амалга оширилди.

Умумий қиймати 34 930 АҚШ долларини ташкил этган 17 мингдан ортиқ «Даклатасвир» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморлар ўртасига тақсимланади.

Маълумот ўрнида, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши «Даклатасвир» ва «Софосбувир» дори воситаларини Ўзбекистонга бепул етказиб бериш бўйича  келишувларга эришилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг