Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга С гепатитига қарши дориларнинг яна бир партияси келтирилди

Ўзбекистонга С гепатитига қарши дориларнинг яна бир партияси келтирилди

Жорий йилнинг 6 май куни Миср ҳукумати Ўзбекистон шифохоналарида фойдаланиш учун инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатган С гепатитига қарши «Даклатасвир» ва «Софосбувир» дори воситасининг иккинчи  партияси Тошкентга келтирилди.

Умумий қиймати 62 минг АҚШ долларини ташкил этган 7,7 минг дан ортиқ мазкур дори воситалари ССВ ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу инсонпарварлик юкининг 35 минг АҚШ долларини ташкил этган 17 минг қутидан ортиқ дори воситаларидан иборат дастлабки партияси жорий йил 29 апрель куни келтирилган эди. 

Маълумот учун, Миср ССВ билан 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши «Даклатасвир» ва «Софосбувир» дори воситаларини Ўзбекистонга бепул етказиб бериш бўйича  келишувларга эришилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг