Москвада ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ишига доир қўшимча маълумот берилди
8 кишининг, жумладан ўзбекистонликларнинг ҳам ўлимига сабаб бўлган Москва вилояти Падиково қишлоғида содир бўлган ёнғинда ноқонуний миграцияни ташкиллаштирганликда гумонланиб 23 ёшли ўзбекистонлик ҳибсга олингани ҳақида хабар қилинган эди.
Унга нисбатан шаҳар прокуратураси Россия Жиноят кодексининг 322.1-моддаси 2-қисми “а” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки уюшган гуруҳ томонидан ноқонуний миграцияни ташкил этиш) ва 238-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатган. 23 ёшли Ўзбекистон фуқаросига 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Жорий йил 24 май куни бўлиб ўтган суд мажлисида 23 ёшли айбланувчига нисбатан 2024 йил 23 июлга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди.
Фуқаро судда ўз айбини тан олмаган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланишига ҳам эътироз билдирган.
Айни пайтда 8 кишининг ўлими билан боғлиқ тергов ишлар давом этмоқда.
Ўзбекистон томони ҳам ёнғинда қолиб ҳалок бўлганларнинг неча нафари ўзбекистонлик бўлгани ҳақида расмий маълумот берганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter