Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда ИИБ ходимлари икки фуқарони қўлига кишан тақиб, олиб кетди

Наманганда ИИБ ходимлари икки фуқарони қўлига кишан тақиб, олиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида ИИБ ходимлари икки фуқарони қўлига кишан тақиб, олиб кетгани акс этган видео лавҳалар тарқалди. Мазкур ҳолатга Наманган ИИБ Матбуот хизмати томонидан расмий маълумот берилди.

Маълум қилишича, жорий йилнинг 27 май куни соат 00:10да тунги хизматга жалб қилинган Учқўрғон тумани ИИБ профилактика инспекторлари тумандаги «Саноат» МФЙ, Чинор кўчасида жойлашган компьютер ўйинхонасини олдидан ўтиб кетишаётган вақтда, ушбу жойда 10 нафардан ошиқроқ фуқаролардан 2 нафари жамоат тартибини ҳамда фуқаролар тинчлигини бузиб жанжал кўтараётганларига гувоҳ бўлишган.

Ходимлар томонидан йигитларни тартибга чақириш мақсадида мурожаат қилинганда, 1998 йилда туғилган фуқаролар Б.I ва Т.Т лар ИИБ ходимларини қонуний талабларини бажармай, фаол қаршилик кўрсатиб, ҳуқуқбузарликларини давом эттиришган.

Лекин видеода ИИБ ходими биринчи фуқарони қўлга олиш жараёнида иккинчи фуқарони ҳужжатларни тепиб юборганликда айблаб, унга нисбатан куч ишлатиб, қўлига кишан таққанини кўриш мумкин.

Берилган маълумотга кўра, йигитлар қонуний тартибда туман ИИБга олиб келиниб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органи ходимнинг қонуний талабини бажармаслик) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг